- Бу масалалар жуда ҳам чигалдир. Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда қўлдан келган жавобни беришга ҳаракат қиламиз.1. Сиз айтган банк хизматлари учун олинадиган ва сизга тегмайдиган маблағни олиш мумкин. Агар буни қилмасангиз, ўз ёнингиздан тўлашга тўғри келади.2. Телефон картлари хизмат турига киради. Унинг эгаси рози бўлиб келишилган нархга сотиши жоиз.