Ассалому алайкум! Бизнинг уйимиз олдида катта масжид бор. Алҳамдуллаҳ имкон бўлиши билан жамоат намозига чиқаман. Айрим ҳолатларда, вақт бемалол бўлса, уйимдан узоқда жойлашган бошқа масжидларга ҳам бораман. Боришим сабаби, имом акаларимизнинг Қуръонни ҳар хил қироатларда ўқишларини эшитиш, бошқа масжидларни кўриб келиш. Шу ишим билан гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!