Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намози саждасидаги зикр

10:39 / 02.06.2017 | Йигитали | 4280

Ассалому алайкум! савол: «Суббуҳун Қуддусур Роббуна ва Роббул Малаикати варруҳ.». Шу калимани витр намозининг саждасида уч марта «Субҳона роббиял аъла»дан кейин ўқишликни бобом тавсия қилгандилар. Нега деб сўрамаганимга афсусдаман. У киши вафот қилганлар. Лекин шу калимани ҳар доим витр намози саждасида айтиб юрибман жоизми?
Энди сизларга мурожаат қилишга қарор топтим. Нима деб ўйлайсиз? Маъносини ҳам билмоқчиман. Раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Айтишингиз жоиз. عن عائشة رضي الله عنها: أن النبي صلى الله عليه وسلم كَانَ يَقُولُ: فِي رُكُوعِهِ وَسُجُودِهِ: سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ، رَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида «Суббууҳун, қуддуусун Роббул малааикати вар Рууҳ» дер эдилар». * Маъноси: «(У Зот) Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталар ва Руҳнинг Роббидир». Изоҳ: «Суббууҳ» – Аллоҳ таолонинг исмларидан бўлиб, нуқсонлардан пок дегани. «Қуддус» исми эса муқаддас демакдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat