Ассалому алайкум! Излаш хизматидан фойдаландим, лекин мос жавоб топа олмадим. Саволим қуйидагича, ифторлик қилиб бўлгандан сўнг, кеч соат 11-12 ларда ухлаб, саҳарликка яқин, яъни 02-30 да уйқудан туриб, оғиз ёпиш вақтига қадар енгил саҳарлиқ қилиб, яна ухлашга ётмоқдаман. Эрталаб вақтли туриб ишга кетаман. Ишхонада иш ҳажми кўп бўлганлиги учун, бироз уйқусизликдан қийналиб, ишимга таъсири этиш ҳолатлари бўлмоқда. Шунга, ифторликдан сўнг ухламасдан, кеч соат 12 ёки 01 ларда енгил саҳарлик қилиб, ният билан оғизни ёпиб ухлашга ётсам бўлади-ми ? Ёки тақвимда кўрсатилган саҳарлик вақтига яқин оғизни ёпиш керак бўлади-ми ? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 12 ёки 01 ларда енгил саҳарлик қилиб, ният билан оғизни ёпиб ухласангиз бўлади. Валлоҳу аълам!