Ассалому алайкум! Рамазон ойида фарз амаллар савоби 70 баробар зиёда қилиб берилади дейишади. Шу ҳақида саҳиҳ ҳадис борми?
– Ва алайкум ассалом! Рамазондаги амалларин савоби зиёда қилиб берилиши ҳақида кўплаб ҳадислар бор. Имом Нахаий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Рамазоннинг бир кун рўзаси бошқа вақтдаги минг кун рўзадан афзал. Бир тасбиҳ минг тасбиҳдан, бир ракаат эса минг ракаатдан афзал. Валлоҳу аълам!