Ассалому алайкум! Мен дўконимга юк олиш мақсадида заводга пул ўтказмоқчи бўлсам (перечисления пулни) Мисол 100 миллион пулимга 98 миллион сўмлик мол берамиз деябди. Ахир Бу рибо десам ундай эмас, бу завод сиз туширган пулни нақдлаштириш учун 2% расход қилади шуни сизни пулингиздан айриб қолади дейишди. Кейин сиз заводдан мол оласиз мол олса бўлаверади экан деди. Агар сиз 100 милион пулизга мол олмасдан 98 милион нақд пул олсангиз кейин рибо бўлади экан домладан сўрадик дейишди. Илтимос ёрдам беринглар, мен иккиланиб қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибди. Ўша 2%ни сиздан оладими ёки ўзлари ҳаражат қиладими ўзлари билан келишиб оласиз. Валлоҳу аълам!