Ассалому алайкум! Хозирда интернет лавхаларида кўп кузатяпман, ёш келин куёвлар масжид ичида фотосессия қилишмоқда, бу нарса қанчалик тўғри? Фотосессия фақат ўзи учун бўлиши шарт деган изохларни хам учратдим, ижтимоий сайтларга қўймасдан, оммага кўрсатмасдан фақат ўзи учун қилса бўладими? Шу мавзуни батафсил ёритиб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Масжидлар Аллоҳ азза ва жалланинг зикри, намоз ва Қуръон тиловати учун бино қилинган. Бу каби ишлар учун эмас. Валлоҳу аълам!