Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, бир биродаримизни аммаси фолбинлик қилар экан. Уни боши қотган, аммаси ифторлик қилиб чақирган экан. Иккиланиб бормапти, хуллас аммаси билан алоқасини узиб ташласа бўладими? Сўраб бeришни илтимос қилди. Аллоҳ умрларингизга барака бeрсин омин.
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бирор кишини ўзидан кечиш деган нарса йўқ. Унинг сифатидан кечиш керак. Агар сифати ҳам зотидан воз кечишни тақозо қилса, яъни уни амали ва эътиқодининг таъсири бўлса, зотидан кечишнинг ҳам зарари йўқ. Валлоҳу аълам!