Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, Аллоҳим сизнинг биз мусулмонларни ислом зиёси ила қалбларимизни мунаввар қилиш ё'лида олиб бораётган ишларингизга баракот ва бардавомлик ато этсин ҳамда О'з даргоҳидан улуг' ажрлар ила шодлантирсин. Ҳазратим, сизга бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз:1. Ҳазрат, ҳозирда сизнинг "Ҳаж китоби", "Яҳшилик ва силаи раҳм китоби" деб номланган дискларингиз сотувда мавжуд. Ушбу дискларни ҳам китоб шаклида чиқаришни режалаштирганмисиз ?2. Ҳазрат, сизнинг барча китобларингизга думалоқ ва то'ртбурчак шаклдаги, ичида араб тилидаги ёзувлар бор ялтироқ муҳр (голограммалар) туширилган. Ушбу муҳрлар сизнинг муҳрингизми ва уларга нима деб ёзилган ?3. Ҳазрат, нима учун сизнинг китобларингизга www.ислам.уз деб белги қо'йилган, аҳир бу сизнинг рус тилидаги сайтингиз-ку, www.ислом.уз деб о'збекча сайтга белги қо'ймаганлигининг боиси нима ?Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ рози бо'лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Ҳаж китоби чиққан. Яхшилик ва силаи раҳм китоби босмахонада дуо қилиб туринглар. Тезроқ чиқиб қолса, биргаликда ўқиймиз, иншааллоҳ.2. Ҳа. Буни китоб чиқараётган йигитлар қилишган.3. Бу интернет порталимизнинг унвони - адреси.