Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда килсин. Бир киши қурбонлик сўйишни ният қилиб қўйган экан. Қурбонлик вақти келганида тоғаси касал бўлиб қолиб, қурбонликка аталган пулни касал одамга бериб юборибди. Шу ишим жоизми деб сўраябди? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар назр қилган яъни “қурбонлик қилишни назр қилдим” деган бўлса, қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Бу назрдан бошқа ҳолатларда ният қилиш билан вожиб бўлмайди. Моли нисобга етган бой бўлса бир қўйнинг пулини садақа қилиб юбориш зимаасига вожибдир. Чунки бой одам қурбонлик қилмаса зиммасига уни қийматини садақа қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!