Ассалому алайкум! Мўтабар 4 имомларимиз, калом илми ҳақида қандай фикрда бўлганлар?
Ва алайкум ассалом! Аслида калом илмининг динга ҳеч қандай тааллуқли тарафи бўлмаган. Ислом дунёга тарқалгач Юнон фалсафаси кенг тарқалган жойларга ҳам етиб келган. Фалсафага муккасидан кетган кишилар Ислом таълимотларидан фалсафаларига тўғри келмай қолган жойларида шубҳага тушишни бошлашган. Ислом уламолари кишиларни муртад бўлиб кетишларининг олдини олиш мақсадида илми каломни ўрганиб, диний тарафдан уни ҳал қилиш чорасини кўрганлар ва ояту ҳадисларни уларнинг ақлига яраша йўл билан тушинтириб беришга ҳаракат қилганлар. Саҳобалар ва тобеъинлар замонасининг аввалида бунга ҳеч қандай ҳожат йўқ эди. Аллоҳ таолога шукурлар бўлсин ҳозирги кунимизда ҳам бунга ҳожат қолмади. Валлоҳу аълам!