Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларни диний масалалари.

00:00 / 17.02.2010 | eski savollar | 4152
Бисмиллахир рохманир рохим.Ассалому алайкум Хазрат,ман сизга биринчи марта савол билан мурожат қилмоқдаман агар саволларимда хато ва камчиликлар бўлса олдиндан сиздан узур сўрайман.1)Савол.Масалан аёллар бирор тўй ёки йиғинда бўлишсаю шу пайтда намоз вақти кирса ва хаммани бирдек намоз ўқишига жой масаласида шароит бўлмаса қандай йўл тутиш керак намоз ўқиш учун.Саволни беришимга сабаб бўлган воқиани сизга айтиб берсам.Биз бир йиғинда намоз ўқимоқчи бўлдик аёллар кўп шом намози эди аммо намозни хамма бирдек ўқиши учун жой торлик қилди,бир махал аёллар жойномозни солиб олдин кейин туриб намоз ўқишди ман эса улар ўқиб бўлишгандан кейин намоз ўқидим,уларга бундай ўқишинглар тўғримас дедим сабаби улар эркак кишиларга ўхшаб олдин орқа бўлиб ўқишди аммо уларни имомлари йўқ.Мани юрагимни ғаш қилган нарса шуки олдинги қатордаги аёллар намозларини ўқиб бўлиб туриб кетишди шу пайтда хали орқаларида турганлар намозларини тугатишмаган эди,бунақа хол кўп жойларда бўлади.Айтингчи Хазрат шундай холатда бўлганда биз аёллар қандай намоз ўқишиммиз керак.Бир бириммизни кутиб турмоқчи бўлсагу намоз вақти чиқиб қолиш эхтимоли бўлсачи,сиздан илтимос саволимга кенгроқ жавоб берсангиз сабаби ман қисқа бўлса тушунишим қийин бўлади.2)Савол. Аёл кишини иккита хайз орасидаги поклик вақтини миқдори қанча яни неча кун.Масалан аёл киши ойнинг 1числосида хайз кўрган бўлсаю хайз кўриш кунларининг муддати 6кун бўлса(1-числодан 7-числогача).Энди аёл 7-числода ғусул қилиб намозини бошлади ва малум вақт намоз ўқиб юрди шу ойнинг 22-числосида яна хайз кўрди бундай холда аёл хайз холатида бўладими. Аёл киши ғусулни эрталаб қилган бўлса яни бомдодни ўқимади дейлик пешин наозигача қилса намозни пешиндан ўқийдими ёки шу куни ўқимай кутиб туриб эртасига бомдоддан ўқийдими,агар (асир,шомга)улгурсачи ёки хуфтонга.Сизга ўринсиз савол берган бўлсам узур. 3)Савол. Хазрат ман бир аёлдан эшиттимки Жаннатда олтин курсилар бўлармиш ва улар доимо бўш тураркан унга эга бўлиш учун дунёда яхши қайнона бўлиш керак экан, шу хадис ростан хам борми. Саволим ўринсиз бўлса олдиндан узур сўрайман. 4)Савол. Ман бир домлани маърузаларида эшиттимки хар бир мусулмон ўзини динини химоя қиладиган даражада илимга эга бўлиши керак дедилар, айтингчи оддий бир мусулмонга қанчалик даражада илим олиш керак ва қанча илимни олса динини химоя қиладиган даражада бўлади. 5)Савол.Хазрат ман (исломуз)сайтидан пайпоққа масх тортмаслик кераклигини ўқидим ва ўзимга керакли билимни олидим бунинг учун сизга рахмат.Энди айтингчи оддий пайпоққа масх тортган имомни орқасида намоз ўқиса намоза қабул бўладими,имомни пайпоққа масх торганини билиб турган холатдаям,саволни жавоби манга тегишликмасдур аммо 17ёш ўғлим бор шунга тегишликда,шундай холат бўлганда ўғлим қандай йўл тунсин. Жавобларингиз учун олдиндан катта рахман.Оллоҳ Сизни ва биз мусулмонларни хаммамизни ўз химоясида сақласин,бахтиммизга умрингиз узоқ мартабангиз бундада баланд бўлсин,дуоингизда оиламмизни ва ота-онамниям унутманг устоз хурман билан Замира.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Аёллар намоз ўқиётганларнинг олдидан ўтишдан бошқасини тўғри қилишган.2. - Покликнинг ози щн беш кун. Қайси намознинг вақтида покланса ўшандан ўқишни бошлайди.3. Бундай ҳадис борлигини билмайман.4. Ўзи бажариши лозим бўлган ибодат ва ишларни билиб олиш ҳар бир шахсга фарздир. Буни фарзи айн дейилади.5. Ундай имомнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat