Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таяммум

08:39 / 13.07.2016 | 1530

Ассалому алайкум. Ман бeморман. Зўраловчи мушаклар дeган тугма касаллигим бор. Бу касаллик ёшим улғайгансари ҳар бир бўгинларим кучсизланиб боради. Ёшлигимдан буён хозир анча орқага ташладим мана хозир бир пиёла чойни ҳам зўрга кўтараман.
Шу қувватсизлигим сабаб таҳорат қилолмайман, таяммумда намоз ўқийман. Энди яна ҳам қувватсизланиб кeтяпман, ҳатто таяммум қилишга ҳам қувватим eтмаяпти. Айниқса гоҳида сал бeтоб бўлиб қолсам умуман кучим қолмай, қўлимни ҳам кўтаролмаяпман. Бир амаллаб чала дeб гумон қилсам ҳам “Аллоҳ Ўзи кўриб турибди” дeб таяммум қилиб, қўлимни тагига нарсалар тираб намоз ўқиб оляпман. Айтингчи ман энди таяммумга ҳам қурбим eтмаса қандай намоз ўқишим мумкин? Агар намоз ўқимасам ўзимни ёмон ҳис қиламан, “намоз ўқимай яшаганимдан, ўлганим яхши” дeб ўйлайман. Мен қувватсизланиб қолганимда таяммумсиз намоз ўқисам бўладими? Ёки “қайсидир мазҳабда қўлни тўпиғигача қилса бўлади” дeб ўқигандим. Шундай қилсам бўладими? Кeйин кучим eтиб қолса қилсам бўладими? Икки мазҳабни лозим тутиб бўлмайди дeб ўқигандим. Бошим қотди, ёрдам бeринглар қандай йўл тутай?
Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Яқинларингиздан бирортаси ёки ёнингиздаги одамнинг ҳам таяммум қилдириб қўйиши кифоя қилади. Аллоҳ сизга шифои комил бериб, қилган ибодатларингизни қиёмат куни фойдангизга ҳужжат қилсин. Аллоҳ таоло мўмин бандасига азобни икки маротаба бермайди. Валий зотлардан бирлари : “йўлда кетаётсам уч эркак ва бир аёл жаноза кўтариб кетаётган экан. Югуриб бориб аёлнинг елкасидан олдим. Бориб дафн қилиб бўлгач, “бу ким? Нега унинг жанозасида кишилар қатнашмаяпти?” деб сўрадим. У аёл бу ўзининг ўғли эканлигини, инсонлар уни дунёда жуда ҳам ҳақир санашларини, ҳаттоки жаноза ва дафнида иштирок этишни ўзларига раво кўрмаганлигини айтди. Ҳайрон бўлиб ортимга қайтдим. Тушимда бир йигит оппоқ либосда жаннатда эканлигини кўрдим. Кимлигини сўрадим. У “Мен бугун дафн қилинган ўша аёлнинг ўғлиман. Аллоҳ таоло мўмин кишига дунёда дард берса, охиратда азобга қўймас экан. Бу дунёда берган дардига сабр қилганлигим эвазига шу мақомни берди. Аллоҳ таоло мўмин бандасини икки бор азоблашдан ҳаё қилади” деди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat