Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мeни бир танишим яқинда намоз ўқиш бошлади, ҳали уйланмаган, ишлайди. Иш пайтида бизнинг жинсимизга мансуб бўлмаган шахс(а)лар билан гаплашиб суҳбат қуришига тўғри кeларкан. Шу ҳолларда баъзан таҳорати бузилганини сeзаркан. Яъни олдидан бавл эмас сув рангидаги суюқлик чиқаркан. Бу ҳолатидан намоз ўқишга жуда иккиланиб қоларкан. Шундай ҳолларда албатта ғусл қилиб намоз ўқиш кeракми? Ғусл қилишга имкони бўлмасачи, ёки қайта таҳорат олиб намоз ўқисаҳам бўладими.Киймини ҳам алмаштириш кeрeкми?Жавобилар учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сиз аввало маний билан мазийни ажратиб олинг. «Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир. Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади. «Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик. «Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида ажраладиган қуюқ оқ суюқлик. Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ. Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади. Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади. Аммо маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди. Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина, ғусл вожиб бўлади. Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганида ҳўлликни кўриб, маний деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади. ("Кифоя" китобидан). Агар ички иштонда оқ нарса пайдо бўлиб қолаётган бўлсаю, у чиқишда “«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир” ҳолатида бўлмаса, мазий бўлади. Бу ҳолатда тездан даволанишингиз керак бўлади. Бу ҳолда ғусл қилиш вожиб бўлмай, таҳорат олиб намоз ўқийверасиз. حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ دَاوُدَ، عَنِ الْأَعْمَشِ، عَنْ مُنْذِرٍ الثَّوْرِيِّ، عَنْ مُحَمَّدٍ ابْنِ الْحَنَفِيَّةِ، عَنْ عَلِيٍّ قَالَ: كُنْتُ رَجُلًا مَذَّاءً فَأَمَرْتُ الْمِقْدَادَ أَنْ يَسْأَلَ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَسَأَلَهُ فَقَالَ: «فِيهِ الْوُضُوءُ». طرفاه: 178، 269 - تحفة: 10264 132. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кўп мазийлик одам эдим. Миқдодга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраб беришни буюрдим ва у сўради. Шунда у зот: «Унда таҳорат (лозим)», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!