Ассалому алайкум! Бизнинг олийгоҳимизда платформага кириб информатикадан тестлар ишланади. Ҳар ким алоҳида. Ўша тестларни бировни номидан ишлаб бериб, эвазига пул олса бўладими? Агар пул олмасдан ёрдам сифатида қилсачи?
– Ва алайкум ассалом! Ўзганинг номидан имтиҳонни ечиш жоиз эмас. Чунки бу ёлғондир. Эвазига ҳақ олса ўша ҳақ у учун ҳаромдир. Валлоҳу аълам!