Шариатда шарм йўқ. Сўраган яхши. Иффатни сақлаш шараф. Уйдагиларни никоҳланиб олишга кўндириш керак. Ўзларингиз имкон топа оласаларингиз уларга гапи ўтадиган каттароқ кишилар ёрдам бериб уларни кўндирсин. Дабдали тўй қилиш шарт эмас. Никоҳни эълон қилишга етарли нарса бўлса бўлди. Ҳозиргача бўлиб ўтган гуноҳлардан тезда тавба қилиш керак. У ишларга надомат қилиш билан бирга такрорламасликка азму қарор лозим. Иккингиз ёлғиз қолмасликка ҳаракат қилинглар. Рўза тутинглар. Никоҳсиз икки жинсдаги кишиларнинг ёлғиз қолишлари ҳам гуноҳ.