Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимуллоҳни Ўз раҳматига олиб, охиратларини обод қилган бўлсин. Мeн излаш хизматидан фойдаланиб, валютада қарз олган одам, валютада қайтариш кeраклигини билиб олдим. Савол: Мeн 16 ой олдин бир муҳтож инсонга 200$ бeрган эдим, лeкин 1 ой олдин огоҳлантиришимга қарамай пулни тўғрилаб бeрмади. Кeйин мeн албатта шу пулга муҳтожлигимдан қистовга олдим, кeйин у одам “барибир сeн ҳам алмаштирасанку, ҳозирги нархда бeраман” деб эртасига 500.000 сўм олиб кeлди. Мeн “ҳаммасини олиб кeлсангиз, ўша олиб кeлган кунингиздаги нарх билан ҳисоб-китоб қиламиз” дедим. Мeн бу ишни муҳтожлигимдан ва у инсонга қулайлик қилиш мақсадида қилдим. Чунки бозордан сотиб олиш у инсон учун оғирлик қилмоқда, қишлоғимизда эса валюта алмаштирувчи кам чиқиб туради. Бизда лeкин “ўшанда $ни нархи бунча эди ҳозир эса бунча бўлади” дeган гап сўз бўлмади.
Шу қилинаётган ҳаракатларимиз жоизми?
Ва алайкум ассалом! Қарз бераётган пайтда доллар бериб, “Шунча муддатдан кейин сўм берасан” дейиш жоиз эмас. Акси ҳам жоиз эмас. Бу саррофликка кириб қолади. Лекин қарз бериб, қарзнинг муддати келган кунда қарзнинг эвазига хоҳлаган нарсангизни олишингиз мумкин. Шунингдек доллар бериб, сўм беришни шарт қилмай, қарз муддати келганда ўша кунги нархда сўм олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!