Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тендер ҳақида

20:40 / 27.11.2022 | Sardor Niyazov | 732

Ассалому алайкум! Тендер ҳақида саволларга жавобни ўқидим. Аммо у ерда шариатдаги ауксиён ҳақида тўҳталган. Тендерда шундай савдо элементлари бор, уларнинг шариятга мувофиқлигини билмоқчи эдим: 1. Харидор компанияга керакли товар тақдим этгувчи сотувчиларда асосан бўлмайди. шунай бўлса ҳам улар конкурсга қатнашишга ариза беришади, мобода ютиб чиқса кейин товарни сотиб олишади. Шу кўринишда қатнашиш жоиз ми? 2. Тендерга қатнашувчиларнинг ҳисоб рақамидаги пулнинг 1% ни блосклаб туришади, заклад каби, мобода гўиб бўлган қатнашувчи товарни ўз вақтида еткизиб бермаса, у пулидан айрилади, агар еткизиб берилса қайтиб беришади, ҳудди жарима кабидир. 3. Тендерда аслида савдо питган пайтда ҳам товар ҳам товарга бериладиган эваз(пул) ҳам кечиктирилади. Бу пайтда аслида вадалашув шарти бўлмайди. аниқ савдо ҳукмида юради. Чунки харидор заказ берган товарни ҳудди шундай сифатда олиб келса уни олиши шарт бўлади. Бундай элементларини қамраган Тендерда қатнашиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўзида йўқ нарсани сотиш жоиз эмас. Маҳсулотга эга бўлиб турган сотувчининг савдо вакили сифатида аукционда қатнашиши ёки истиснў ёки салам битими тузиши эса бошқа масала. Улардаги шартларга риоя қилиш лозим бўлади.

2). Бу шарт дуруст эмас.

3). Иккала бадал ҳам насия бўлишининг жоиз кўринишлари ҳам ножоиз кўринишлари ҳам бор. Хоссатан истиснў шартномасида келишилган товарни харидорга етказиб бериш учун ҳақиқатда зарур бўлган вақтгача пулни кечиктиришни шартлашиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat