Ассалому алайкум! Эхсон, садақа ва хадия тушунчаларини изохлаб берсангизлар. Уларни бир биридан фарқи ва даражалари хақида билиб олмоқчи эдик.
Ва алайкум ассалом! Эҳсон деганда бизнинг урфимизда халқимиздаги холис зиёфат ирода қилинади. Буни бой ҳам камбағал ҳам ейиши мумкин. Садақа фақат фақир-мискинларга берилади. Ҳадя совға маъносида бўлиб, уни бойга ҳам камбағалга ҳам берилиши мумкин. Валлоҳу аълам!