Ассалому алайкум! Устозлар, намозда қироат қилаётганда тўрт алиф миқдорича чўзиш белгиси келса, тўрт алиф эмас, балки икки алиф чўзиб қўйса ҳам саждаи саҳв қиладими? Чунки, тўрт алиф миқдорича чўзиш вожиб. Уни билмасдан икки алиф чўзиб қўйса нима бўлади?
Ва алайкум ассалом! Қироатнинг вожиблари бошқа нарса, намознинг вожиблари бошқа нарсадир. Қироатда вожиб бўлган амални тарк қилингани учун саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!