- Бу саволни мазҳабнинг имомларига беринг. Мен уларнинг гапини таржима қилганман холос. Бировнинг тушунишига ёки тушунмасига қараб шариатнинг ҳукми ўзгариб қолмайди. Ўша гапни айтган уламолар мазкур ишнинг ҳаромлигини ўз жойида таъкидлаб айтишган. Бутун фиқҳ илми сиз ўқиган нарса билан чекланмаган. Мисол учун, фиқҳ китобларида, зино қилганнинг хотини талоқ бўлмайди, деган гап бор. Бу зино қилса бўлаверади, дегани эмас.