Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, Дажжол ҳақидаги ривоятлар ҳақида суҳбат давомида бир домла Софи ибн Сойяд деган дастлаб яҳудий, сўнг мусулмон бўлган одам ҳақидаги қиссани келтирди. Қисса давомида Софи ибн Сойяд болалик даврида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан боғда суҳбат қилгани, уни дажжол бўлиши мумкинлиги, кейинчалик мусулмон бўлиб жангларда иштирок этганлиги, бир кўзи дажжол каби ғилай бўлиб қолгани, сўнг бир жангда дом дараксиз йўқолиб қолганлиги ҳақида гапирилди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу уни дажжол деб айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инкор қилмаганлари айтилади. Домла бу ривоятни имом Муслим ва имом Бухорий саҳиҳларида дажжол ҳақидаги ривоятлар давомида келтирилиши айтилган. Шу маълумотлар тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! "Излаш хизмати"дан фойдалансангиз кўп маълумотларга эга бўласиз. "Дажжол" деб қидиринг.