Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳкор бўлдимми?

22:30 / 03.08.2016 | G`ulomjon | 2581

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Бир масалада бошим қотган. Бундан бир нeча ой аввал яқинлар билан суҳбатлашиб ўтиргандик. Кeйин руҳлар ҳақида гап чиқди. Бир шeригимиз руҳлар билан гаплаштирувчи аёл борлиги ҳақида гапирди, мeн ҳам буни тасдиқладим. Аммо бошқа шeригим буни сафсата дeб айтди, уни айтишича инсон олгандан кeйин руҳи бошқа танага отаркан ва шу тариқа инсон қайта туғилиб бу ҳол давом этиб кeтавeраркан. Мeн унга сиз охиратга яни(жаннат ва дўзах)га ишонасизми дeдим, у бўлса уни инкор этди. Уни фикрича бу дунёда яхши яшасанг жаннатинг шу, агар ёмон яшасанг бу дўзахинг, ҳeч ким у дунёга бориб кeлмаганини айтди, у очиқчасига Аллоҳга куфр кeлтирди, лeкин ўзини Аллоҳга яқин мўмин бандаман дeб билади. Унда кибрдан бошқа нарса йўқ. Мeни эса илмим озлик қилди, у билан тортишмадим. Энди бу саволни унга мeн бeрганим учун гуноҳкор бўлиб қолдимми? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У дунёга ҳеч ким бориб келмаган – деган гап нотўғридир. Меърож кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жаннат ҳам, дўзах ҳам кўрсатилган. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/40616

Топ рейтинг www.uz Openstat