Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЯНА СИЗГА МУРОЖААТ КИЛМОКДАМАН УСТОЗ.

00:00 / 31.01.2009 | eski savollar | 5581
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Мен Чустлик гойибона шогирдингиз Умиджонман.Сизга айрим саволлар билан мурожаат килишга ижозат этгайсиз.Мехрибон ва Рахмли Аллох номи ила бошлайман!1. Хозирда куплаб оилаларнинг ажрашиб кетаётганликларини гувохи буляпмиз. Натижада болалар етим колишмокда. Ажрашувлар натижаси уларок купрок фарзандлар онаси билан колишади ва она карамогида булишади. Давлат конунларига асосан ота даромадидан хар ой болаларига маълум бир кисм (алимент) ажратилади. Бу эса маълум бир моддий харажатларга ишлатилади. Билишимча ота уз пушти камаридан булган болаларини хам моддий, хам маънавий эхтиёжларига, уларни илму-одобига масъулдир. Уртага талок тушиб ёки бошка сабабларга кура ажрашиб кетганда хам бу мажбурият отанинг зиммасида турадими? Отанинг фарзанд тарбиясидаги мажбурияти фарзанд неча ёшга тулгунча булиши керак?2. Хозирги вактда купрок эркаклар орасида (аёллар орасида хам купаймокда) «ГАП УЙНАШ» деган одат бор. Чойхона ёки хонадонларда дастурхон ёзилади ва маълум микдордаги маблаг йигилади. Йигилган маблагни «ГАП»дагилардан бири олади. Шундай килиб хар ой ёки хар 15 кунда купчиликнинг пули йигилиб, бир киши олади. Мисол учун купрок мол гуштининг нархига мослаб пул йигиш одат булган. Бир киши пул олганида мол гушти 5000 сум булган булса, бошка дустлари пул олаётганида гуштнинг нархи 8000 минг булиши мумкин. Натижада «ГАП»нинг пулини биринчи булиб олган киши зарар килади гушт нархи ошиши муносабати билан. Саволим шундан иборатки шундай «ГАП УЙНАШ» ва «ЛОТАР» деган пул йигилиб уйналадиган давралар дурустми? 3. Мен бир биродаримдан бундан анча муддат аввал (яъни чамаси 1 йил олдин) 30 000 сум пулни карзга олгандим. Вактида кайтара олмадим. Энди уша карзимни канча микдорда тулашим керак? Хозирги 30 000 сум пулни кадри уша мен карзга олган вактдаги пулни кадрига нисбатан анча пасайиб кетган. Шундай холатларда кандай йул тутилади? 4. Бир киши биродарларини дастурхон ёзиб таклиф килса, унга бориши лозим. Бу мусулмоннинг мусулмондаги хакларидан бири хисобланади. Лекин шундай вазиятлар буладики, биродари туй ёки шунга ухшаш маросимга таклиф килса, таклиф килинган биродари такводор, солих киши булса, маросим килиб чакирган биродарининг даромади шариатга хилоф йул билан топилган булса. Мисол учун, арок сотиш, порахурлик ва шунга ухшаш шариат таъкиклаган йуллар билан тирикчилик утказадиганлардан булса, унинг даъватига кандай жавоб берилади. Такво томонини оладиган булсак уша дастурхондан таомланса ошкозонига харомни еган булади. Шундай вазиятларда кандай йул тутилади? 5. Тахорат амаллари фарз, суннат ва мустахабларга булинишини фикх китобларидан биламан. Аъзоларни ювишда тартибга риоя килиш хам суннат хисобланади. Шундай холатлар буладики, хаёл билан булиб, тахорат килиётганда ювиладиган аъзолардан бирортасини унутиб ювмай куяди. Менда хам шундай холат булиб туради. Мисол учун огизни чайкагандан кейин бурунга сув олишни унутиб юзимни ювиб юборибман. Юзни ювиб булганимдан кейин ёдимга тушиб колиб, бурнимга 3 марта сув олиб ювиб олдим, яъни тахорат суннатларида тартибга амал килмадим. Тахоратда тартибни унутиб кечиктирса, кандай йул тутилади? 4. «Мовароуннахр» нашриёти томонидан 2005 йилда чоп этилган «Ханафия мазхабида тахорат ва намоз хукмлари» (таржимон Аброр Абдуазимов) номли китобда шундай дейилган: Таъкидланмаган суннатларда таъкидланган суннатлардан икки амал ортикча булади: А) Аввалги каъдада ташаххуддан кейин саловот укилади;Б) Саловот укилгач учинчи ракаатга турилади, шу ракаат сано дуоси билан бошланади. Фарз намозлари билан улардан кейин укиладиган суннатларни оркама-кетин кушиб укимай, балки «Аллохумма антас салом ва минкас салам, табаротка йа зал жалоли вал икром» дуосини укиш билан орасини ажратади. Устоз шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. 5. Хожи Домла Хиндистоний (р.а) хакларида маълумот олмокчи эдим. У зотнинг динимизга кушган улушлари, у зотнинг илм ва такволари ва фазилатлари хакида хозирги замон уламоларининг фикрлари кандай? У кишидан кандай асарлар колган. Менда факат у зотнинг маърузалари бор холос. Яна билмокчи эдимки, у зот тилга олинганда купинча «Мавлавий» деган суз хам кушилади. Бундан у зотнинг «МАВЛАВИЯ» тарикатида булганликларини тушуниш керакми? 6. Хурматли устоз! Мен сизни узимга устоз деб биламан. Акидамни, ибодатларимни, билимимни сизнинг курсатма ва насихатларингиз асосида йулга куйиб бормокдаман. Кундалик вазифаларимни хам «Тасаввуф ва тасаввур» китобида айтилганидек бажаришга харакат киляпман. Сиздан мазкур эътикод ва кундалик вирд вазифаларимда Аллох бардавом килишини сураб чин калбдан хоссатан дуо килишингизни илтимос киламан. Устознинг эътибори ва хайрли дуоси шогирд учун албатта зарур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Албатта, ёш боланинг балоғат ёшига етгунча нафақаси отасининг зиммасидаги вожиб амалдир. Бу ҳақда фиқҳ китобларимизда қуйидагилар айтилади:«Фақир ёш боланинг нақафаси отасига вожиб бўлади.Бу ҳукмнинг далили.Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:«У(она)ларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир», деган (233-оят).Боланинг сабабидан онага нафақа бериш вожиб бўлганидан кейин боланинг ўзига нафақа бериш вожиб бўлишида ҳеч шубҳа қолмайди.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Ҳинд бинти Утба:«Эй, Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Магар унга билдирмай олсамгина бўлур», деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.Икки Шайх ривоят қилишган.Унга бу ишда худди ота-онаси ва хотинининг нафақасидаги каби бирор киши шерик бўлмайди.Яъни, боланинг нафақси фақат отага, ота-онанинг нафақаси фақат ўғилга ва хотиннинг нафақаси фақат эрга вожиб бўлади. Унга бу нафақада ҳеч ким шерик бўлмайди.Онасига уни эмизиш вожиб бўлмайди. Илло ундан бошқа бўлмаса бўлади.Яъни, онасидан бошқа эмизадиган топилмаган чоғдагина болани эмизиш унга вожиб бўлади. Чунки болани эмизиш нафақадир. Нафақа эса отага вожибдир.Ота болани эмизишга бировни ёнлаши онанинг олдида бўлади. Агар ота эмизиш учун онани ўзига никоҳланган ёки ўзи қўйган ражъий талоқдан идда ўтирган ҳолида ёнласа жоиз эмас. Боин талоқ қилинган она ҳақида икки хил ривоят бор. Агар болани эмизиш учун онани иддадан кейин ёлланса тўғри бўлади. У ажнабиядан кўра ҳақлироқдир. Аммо она кўп ҳақ талаб қилса, ҳақли бўла олмайди.Балоғатга етган қизнинг ва маъйиб ўғилнинг нафақаси отанинг зиммасига хос бўлади. Бунга фатво берилган.Балоғатга етган қизнинг эри бўлмаса, нафақаси отасига вожиб бўлади. Кўзи ожиз, ақли йўқ, толиби илм бўлган ўғилларнинг фақир бўлсалар, нафақаси ҳам отага вожиб бўлади.2. - Гапни ўйналмайди. Гап ўйнаш деган гапнинг ўзи мантиқсиз гап. Гапни гапирилади. Гап деб аталган йиғилишлар гаплашиб ўтириш учун уюштирилгани учун шу ном билан аталган. Кўнгил яқин кишилар яхшилик, тақво асосида фойдали гапларни гаплашсалар нимаси ёмон. Албатта, гапни баҳона қилиб ароқхўрлик қилиш ва бошқа зарарли ҳамда гуноҳ ишларни содир этиш мутлақо мумкин эмас. Аслида бундай ишлар гапдан бошқа ҳолатда содир этиш ҳам ҳаром. Демак, гап ўтказаётган эркак ва аёллар гуноҳ иш бўлаётганини билсалар, дарҳол четга чиқишлари лозим. Ундай гапларнинг ҳеч кераги йўқ. Баъзи ғайратли кишилар, аёллар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, ошхона ва чойхоналарга тўпланиб ношаръий ҳолатларга йўл қўйиб гап ўтказишаётганларини аффсус ва надомат билан гапирмоқдалар. Албатта, бундай нарсалар мутлақо мумкин эмас.Сиз айтиб ўтган тарзда пул тўплашга келсак, бу нарса жоиз. Шу тарзда рўзғорга керакли нарсаларни сотиб олишда ўзаро ёрдам йўлга қўйилади. Қиймати ўзгармайдиган нарсани ўлчов қилиб олиш ҳам тўғри. Пулнинг қиймати ўзгариб тургани учун шундай қилинади. Сизнинг бу ҳақдаги мулоҳазангиз нотўғри. Икки хил вақтда икки хил нархда сотиб олинган гўшт бир хил кучга эга бўлган пулга олинган бўлади. Биринчи гўшт олишда пул қадрли, иккинсида эса, қадри тушган бўлади.3. - Бундай пайтда ўша «гапчилар»нинг йўли тутилади. Ўтган вақтда қиймати ўзгармай турган нарса ўлчов қилиб олинади.4. - Агар мазкур одамнинг топгани юз фойиз ҳаромлиги аниқ бўлса, таомини емай, муомала қилинади. Шариат ҳалол нарсалар асосида ҳукм қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat