Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна Сунний ақийдалар китобидан

00:00 / 30.06.2012 | eski savollar | 1837
Ассаламу аълайкум Шайх ҳазратлари! Аллоҳ Таъоло ишларингизга барака берсин! Сизга 11-июнь куни Ал-Ашъарий ҳақида айтилган хулоса ҳақида савол берган эдим. Ундан қониқарли жавоб олдим. Энди менда бундай савол пайдо бўлади. Яна ўша иқтибосга келсак(Сунний ақийдалар, 14-бет): “Ташбиҳга оид оятларнинг зоҳирини – сиртқи маъносини олган. Аммо ташбиҳга ўтмаган.” дегансиз. Энди савол шуки, Ашъарий ташбиҳга оид оятларнинг сиртқи маъносини олгану, энди қандай қилиб ташбиҳга ўтмаган бўлиши мумкин ёки аксинча, ўшани қандай тушуниш керак? Масалан, “Ар-Роҳману аълал Арши истава”нинг сиртқи маъноси – Аллоҳ Аршга баробарлашди деган маънони олиб туриб, ташбиҳга ўтмаган,-деган маъно чиқмайдими, ахир! Хато ёзган бўлсам Аллоҳдан кечирим сўрайман!Менинг ўйимни тушунарсиз деб ўйлайман. Илтимос сиздан, юқоридаги келтирилган иқтибосдаги жумлаларнинг орасидаги боғлиқликни мисол келтириб аниқроқ тушунтириб берсангиз.Агарда саволим ноўрин бўлса узр сўрайман!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало бу менинг гапим эмас, уламоларнинг гапи. Қолаверса, сиртини олган дейиш ташбиҳга ўтмаган дейишнинг айни ўзидир. Ташбиҳга ўтса, сиртидаги маънодан бошқа Аллоҳ таолони Ўзи яратган борор нарсага ўхшатишга ўтган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat