Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таъвил ҳақида

12:57 / 14.08.2016 | 1645

Ассалому алайкум! Ақийдатут-таҳовия китоби 131-бeтда бундай дeйилган: Ким, Қуръон Аллоҳнинг каломи эканига иқрор бўлсаю, кeйин уни салафи солиҳ иттифоқ қилганидан бошқача қилиб, бузуқ таъвиллар билан таъвил қилса ёки ўзича бузса ҳам кофир бўлишда хeч шак шубҳа йўқ. Саволим: Салафи солиҳлар ҳам муташобиҳ оятларини таъвил қилишганми? Бунга ойдинлик киритиб бeрсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Улар таъвил қилмаганлар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қандай эътиқод қилиниши айтилган бўлса, шундайлигича қабул қилганлар. Кейинчалик Ислом оламида ҳам Рум, Юнон фалсафалари юзага келгач, оятларни тушунишда қўпол хатоларга йўл қўйдилар. Бундай ҳолатда уларни куфрдан сақлаб қоладиган йўлни кўрсатиш уламоларнинг зиммаларига вожиб бўлди. Шунда улар ажамларнинг ақллари етмаган нарсаларни оят ва ҳадисларга зид бўлмаган, куфр даражасига ҳам етиб бормаган, авом халқнинг қалби таскин топадиган жиҳатларини баён қилишган. Алҳамдулиллаҳ ҳозирга кунга келиб Ислом бу каби фалсафалардан йироқлашди. Халафлар тутган йўлни тутишга ҳожат ҳам қолмади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat