Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли китоблар сўйган жонлиқ

16:14 / 19.01.2019 | Maruf | 2092
Ассалому алайкум! Маълумки динимизда дуо қабул бўлишлиги учун луқмага катта эътибор берилади. Мен анча йилдан бери Россияда ишлайман, лекин бир нарсада иккиланаман. Китоб берилганлардан мурод яҳудий ва насронийлардир. Адашмасам “Бақара” ва “Моида” сураларида китоб берилганларнинг динлари бўйича сўйган гўштлари бизга ҳалол қилинганлиги тўғрисида оят бор. Лекин биз улар ўзларининг динлари бўйича сўйганларини қаердан биламиз? Маълумки Россия бозорларида сотувчилар битта растада мол ҳамда чўчқа гўштини ёнма-ён қўйишади ва тарози, болта ва ҳатто қўлидаги резина қўлқопи, ташийдиган араваларигача битта бўлади ва аксар мусулмонлар гўштни бозорлардан олади. Бу жуда ҳам хатарли бўлган ҳолат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу каби ҳолатларда ейилмайди.
Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади.
Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat