Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен яқинда ибодат қилишни бошлаган эдим. Сизларни «Зикр ахлидан сўранг» сарлавҳаси остидаги савол жавобларингизни мунтазам ўқиб бориб ўзимни қилаётган ибодатларимни янада мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқдаман. Бунинг учун сизларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман ва қуйидагича саволим билан мурожаат қилмоқчиман:
1. Мен ўз уйимда номоз ўқиганимда қибла уйимизни жойланиши бўйича бироз ўнг томонда бўлганлиги учун жойномозни озгина ўнг томонга бўриб номоз ўқир эдим. Бошқа жойда номоз ўқишни бошлаганимда эса қибла бироз чап томонда эканлигини билмай номоз ўқиганимда бироз чапга бурмай ўнг томонга жойномозни буриб ўқишни бошлаганимдан кейин мен нотўғри қиблани топганлигимни сезиб қолдим. Номозни ўқиш пайтида жойномозни ўзгартиришни иложи бўлмаганлиги сабабли ўзимни чап томонга бироз буриб ўқидим. Мен тўғри иш қилдимми ёки нотўғрими? Шундай ҳолатларда қандай йўл тутишим керак?
Ва алайкум ассалом! Намоз бошлашдан аввал қиблани биладиганлардан сўраб олиш керак. Агар сўрайдиган инсоннинг ўзи бўлмаса, таҳмин қилиб намоз ўқилаверади. Агар ҳато қилган бўлса ҳам қайта ўқилмайди. Валлоҳу аълам!