Ассалому алайкум! Эркак кишининг аврат жойларини айтинг илтимос ?
Ва алайкум ассалом! Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир. Авратининг тўсилиши. «Аврат» сўзи луғатда «нуқсон», «айб» деган маъноларни билдиради. Шариатда эса беркитилиши вожиб ва назар солиш ҳаром бўлган нарса авратдир. Авратни тўсиш шартлигига далиллар: Аллоҳ таоло "Аъроф" сурасида : خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ «Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг», деган (31-оят). Яъни «кийимингизни кийинг, авратингизни тўсинг». ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!