Ваалайкум ассалом! Бу ҳадис саҳиҳ. Гоҳида икки хил фикрда бўлган инсонлар эр-хотин бўладилар. Ёки аввалида бир хил фикрда бўлиб, кейинчалик дунёқарашлари ўзгаради. Масалан исломдан бехабар вақтларда никоҳланган бола билан қиз иккисидан бири исломдан хабар топганиданк кейин ёки исломда собитқадам бўлган эр-хотиндан бири ташқи сабаблар туфайли исломга амал қилолмай қолса ноиттифоқлик келиб чиқа бошлайди. Намозхон, покиза бўлган аёл аввалда ўзи севиб турмуш қурган намоз ўқимайдиган, ношаръий ишларга ружуъ қўйган эридан кўнгли совий бошлайди. Ёки намозхон эр бенамоз, ҳаром-ҳалолни фарқига бормайдиган аёл билан яшолмай қолади. Гўё ўзларини бир қафасга қамалган қарға билан булбул каби хис қила бошлайдилар. Худди шунингдек саҳобия аёлда ҳам эрини бир киши саҳобалар ичида келаётганини ва эри уларнинг ичида ташқи кўриниши хунукроқ эканлигидан қалбида совушлик пайдо бўлади. Аслида ундай покиза зотларда бу каби ишни содир бўлиши Аллоҳ таоло қиёматгача бўладиган эр-хотинларда шундай бўлса нима қилиш ҳукмини баён қилиши учун содир бўлган эди. Улар бажарган ишни хулуъ дейилади. Шундай ҳолат юз бермаслиги учун шариат никоҳдан аввал тенглик деган нарсага эътибор беришга чақирган. Валлоҳу аълам!