Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бeхосдан кeлган ўлим

20:14 / 30.08.2016 | Rose | 3233

Ассалому алайкум! Бeхосдан ўлиш тўғрисида маълумот бeрсангиз. Масалан касал бўлмаган, туппа тузук ўтирган одам бeхосдан оламдан ўтса.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Мунафиқун” сураси 11-оятида марҳамат қилади : وَلَن يُؤَخِّرَ اللَّهُ نَفْسًا إِذَا جَاء أَجَلُهَا وَاللَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ۝ Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир. Оқил киши бошига ўлим келмасидан аввал хайрли ишларни кўпроқ қилиб қолишга интилади ва шундай бўлиши ҳам лозим. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир гапу ишдан хабардор Зотдир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). عَنْ بُرَيْدَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: الْمُؤْمِنُ يَمُوتُ بِعَرَقِ الْجَبِينِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин пешона тери билан ўлади», дедилар». Термизий, Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Шарҳ: Яъни, ўлим шиддатидан ва Роббидан ўзига берилган башоратлардан хижолат бўлганидан мўминнинг пешонаси терлаб кетар экан. عَنْ عَبْدِ اللهِ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ نَفْسَ الْمُؤْمِنِ تَخْرُجُ رَشْحًا، وَلَا أُحِبُّ مَوْتًا كَمَوْتِ الْحِمَارِ. قِيلَ: وَمَا مَوْتُ الْحِمَارِ؟ قَالَ: مَوْتُ الْفَجْأَةِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. وَلِأَبِي دَاوُدَ: مَوْتُ الْفَجْأَةِ أَخْذَةُ أَسَفٍٍٍ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг жони (тер) томчиси билан чиқади. Эшакнинг ўлимига ўхшаш ўлимни ёқтирмайман», дедилар. «Эшакнинг ўлими нима?» дейилди. «Тўсатдан ўлиш», дедилар». Термизий ривоят қилган. Абу Довуднинг ривоятида: «Тўсатдан ўлиш ғазабла олишдир», дейилган. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан мўмин кишининг ўлими олдидан уни ҳис қилиб, жисмида баъзи бир тер чиқишига ўхшаш аломатлар пайдо бўлиб, сўнгра жон таслим қилиши яхшилик аломати эканлиги билинади. Уламоларимиз бу ҳақдаги маълумотларни жамлаганларидан сўнг қилган мулоҳазаларига қараганда, ўлимдан олдин беморлик тортган афзал экан. Чунки бемор бўлган одам тавба қилади, ўлимига тайёргарлик кўради, васият қилади ва ҳоказолар. Ҳадиси шарифда тўсатдан бўладиган ўлимнинг эшакнинг ўлимига ўхшатилиши кофир шахсга нисбатан айтилган гапдир. Бу маънони имом Ибн Абу Шайба ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифдан билиб оламиз: «Тўсатдан ўлиш мўмин учун роҳатдир, фожир учун ғазабдир». Аллоҳ таоло мўмин ҳолимизда ўлишни барчамизга насиб этсин. Омин! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat