Ассалом алайкум! Ҳурматли устозлар, укам билан намоз ўқиймиз. Укам намозни энди бошлагани учун қунут дуосини ёдлаб олганича йўқ. Шунинг учун витр намозини жамоат бўлиб ўқисак бўладими?
Ва алайкум ассалом! Рамазон ойидан бошқа вақт витр алоҳида ўқилади. Қунут дуосини билмаган одам тўлиқ ёдлагунча, ёдлаганчасини ўқиб рукуъга кетаверади. Валлоҳу аълам!