Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ёшим 22 да. 2 йилдан буён намоз ўқиб келмоқдаман. 8 йил қазо намозларим бор. Шуларни ҳар куни бомдод намозидан сўнг қуёш чиққунича 1 кунлик яни 5 маҳал қазо бўлган фарзларни ўқийман. Ёки аср, шом намозларидан сўнг қазо намозларимни ўқийман. Шу ишим тўғрими? Ёки хуфтондан сўнг витрдан олдин ўқишим керакми? Бомдод намозларидан сўнг 33 мартадан 3 хил саловат, 33 марта истиғфор ва 33 марта Ихлос сурасини ўқисам хато бўлмайдими? Ҳар намозлардан сўнг Қуръони каримдан Фотиҳа сурасини ўқийман ҳамда 9 ёки 12 марта Ихлосни ўқийман. Бу қилаётган барча амалларим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз. Сиз айтган вақтда нафл ўқиш жоиз эмас. Ҳар намоздан кейин Қуръон тиловат қилишни ҳожати йўқ. Валлоҳу аълам!