Ассалому алайкум! Қонуний ажрашиш билан орага талоқ тушадими? Одамлар сўраганда «хотиним билан ажрашаяпман» дейиш биланчи?
Ва алайкум ассалом! Орага талоқ тушиши учун шаръан талоққа далолат гаплардан гапирган ҳам бўлиши керак. Қонуний ажрашган билан у сўзлардан бирортаси айтилмаган бўлса, талоқ тушмайди. «хотиним билан ажрашаяпман» деган сўз билан ҳам талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!