Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насиҳат

08:37 / 09.09.2016 | 2308

Ассалому алайкум! Киши ёр биродарига диндан насиҳат қилиб, уни ислом динида мухлис ва намозхон бўлишига сабабчи бўлса, худди ғайридинни динга ўтказгандек савоб ололадими ёки ундан кўпрок савоб оладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِّمَّن دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ۝ 33. Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган кишидан кўра гўзал сўзли ким бор?! (“Фуссилат” сураси “Тафсири Ҳилол” китобидан). Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуга қарата : “Аллоҳга қасамки, сен туфайли бир кишининг ҳидоят топиши сен учун қизил туяларинг* бўлишидан яхшидир», дедилар”. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Яна бир ҳадисларида : عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. وَاللهُ تَعَالَى أَعْلَمُ Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар. Аллоҳ таоло билгувчироқдир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat