Ассалому алайкум! 335/3. Усмон ибн Абул Осий (р.а.) ривоят : «Эй Расулуллоҳ, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида халақит қилиб, чалкаштириб юборяпти», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана шу шайтондир. У «Хинзаб», дейилади. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй», дедилар. Мен у зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди». Имом Муслим ривоятлари. Мана шу ҳадисни ҳанафий мазҳабида қўлласак бўладими? Намозимиз ичида ҳар қандай ҳолатда ҳам қироатдами, қаъдадами ёки саждадами, шундай паноҳ тилаб туфласак бўладими? Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш намозни бузиб қўяди. Намоздан олдин шундай қилинг. Валлоҳу аълам!