Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Поклик

16:16 / 19.02.2022 | Hadicha | 869

Ассалому алайкум! 5 хафталик хомилам ривожланмай қолгани учун дори ичиб туширишга мажбур бўлдим. Икки кундан бери қон келиши тўхтамаяпти, гинекологнинг айтишича бу холат табиий бўлиб, яна бир неча кун давом этиши мумкин экан. 2 кундан бери намозларимни тўхтатдим, қон келаётгани учун. Бу вазиятда мен нима қилишим керак? Худди хайз келгандагидек намозларимни ўқимай қўявераманми ёки кейин қазосини ўқиб қўяманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунда хомиланинг аъзолари қай даражада шаклланганлиги роль уйнайди: агар бола тушган пайтида унинг бирон аъзоси бўлса, хам таниладиган даражада ривожланган бўлса,  сиз нифосли хукмида буласиз ва намоз ўқимай турасиз токи қон тўхтагунича (камининг чегараси йўқ , узоғи билан 40 кун), агар аъзоларини ажратиб бўлмайдиган холатда бўлса унда  хар намозга алохида тахорат олиб  намозларингизни ўқийверасиз, 2 кунликниям қазосини ўқиб қўясиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat