Ассалому алайкум! Ман касал 1 гурух ногирони ман юролмайман. Илтимос саволларимга жавоб беринг. 1. Касаллигим сабабли тахорат қилишда фақат юз қўлимни юва оламан, оёғимни ва бошқа жойимни юва олмайман. Тахорат қилайми ё таямум? 2. Ман намозни ўтириб ўқийман тиззамни букиб ўтирганим учун оёғим оғрийди, шунга маслахат беринг. 3. Хавонинг совуқ кунларида ташқарига чиқа олмайман намоз хам ўқий олмайман. Шунга бўйнимга гунох ёзиладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳорат қилинг, кейин оёқларингизни бошқа одам ювиб қўйсин.
2). Қандай қулай бўлса ўшандай ўқийверинг.
3). Гуноҳ ёзилади. Қандай бўлса ҳам ўқинг, жунуб бўлсангиз жанобатдан таяммум қилинг, намозга таҳорат. Валлоҳу аълам!