Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

20:59 / 24.09.2016 | Husanboy | 2652

Ассалому алайкум! Мeн ҳар қандай ҳолатдаям намозни бузмаслик кeрак дeйман. Агар намоз вақтида кўнгилсиз ходисалар рўй бeриши аниқ бўлиб қолса, намоздан чиқиш кeракми? Намоз ўқиётган вақтда вафот этса шаҳид ҳисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 

http://savollar.islom.uz/savol/40958http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6809.0http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=7956.0 

Намозда вафот топганни шаҳид бўлиши ҳақида ривоятлар йўқ. 

عن جابر قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: يبعث كل عبد على ما مات عليه. رواه مسلم

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ҳар банда қандай ҳолатда вафот топса, шундай тирилади” деяётганларини эшитдим".

Имом Муслим ривояти.

وفي حديث أبي هريرة عن أنس مرفوعاً: من مات سكراناً فإنه يعاين ملك الموت سكراناً ويعاين منكراً ونكيراً سكراناً ويبعث يوم القيامة سكراناً إلى خندق في وسط جهنم يسمى السكران 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган бошқа ривоятда:

"Анас розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб : “Ким маст ҳолатда вафот топса, Малакул мавтни ҳам маст ҳолатда кўради, мункар-накирни ҳам маст ҳолатда кўради. Қиёмат куни жаҳаннамнинг ўртасидаги Сакрон номли ҳандақда ҳам маст ҳолатда тирилтирилади” дедилар". 

Шунинг учун ҳар бир инсон ўзи қилаётган ишини шариатга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини аниқлаб олиши керак. Чунки қиёмат кунида жуда кўп инсонлар ҳасратда қолишини баён қилиб Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида : قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُمْ بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالًا۝ 

103. Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайми? 

 الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا۝ 

104. Улар бу дунё ҳаётидаёқ саъй-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», – дегин. 

Эй Муҳаммад, сен одамларга: «Бу дунёда қилган амаллари туфайли энг кўп зиён кўрувчиларнинг ким эканини хабар қилайми, айтиб берайми?» – дегин. Уларнинг қилган амаллари охиратга қолиш у ёқда турсин, бу дунёнинг ўзидаёқ ботил бўлади. Қилган саъй-ҳаракатлари бефойда бўлади. Ҳолбуки, улар ўзларича, жуда яхши иш қиляпмиз, деб ўйлайдилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat