Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм имконияти

09:00 / 29.09.2016 | 2521

Ассалому алайкум! Эшитишим буйича киши умри давомида илмга ружу кўйиб, кўп илм олса, ўрганса ва бу фоний дунёдан утса, кабрдан то киёматгача даражаси кутарилиб, кўшимча имкониятлар булади экан? Шу хакида маълумот берсангиз.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا مَاتَ الْإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَنْهُ عَمَلُهُ إِلَّا مِنْ ثَلَاثَةٍ: إِلَّا مِنْ صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ، أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ، أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Одам боласи вафот этганда, унинг амаллари кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, манфаатланадиган илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф «Илм китоби»да ҳам ўтган, у ерда батафсил шарҳ қилинди.

Бу ердаги вақфга тегишли гап «садақаи жория»дадир.

Жорий садақа давомли садақа бўлиб, асосан вақфдан иборат бўлади. Мусулмон киши кўпчилик фойда оладиган бир иш қилиб кетган бўлади, ана шундан кишилар фойда олиб турсалар, ўлганидан кейин ҳам унинг эгасига савоб етиб туради. Шунинг учун ҳам мусулмонлар Ислом таълимотларини яхши тушуниб, уларга яхши амал қилган пайтларида бардавом савобдан умидвор бўлиб, кўплаб вақфлар қилганлар ва бева-бечора, фақир камбағалларни ана шу вақфлар ҳисобидан таъминлаб турганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat