Ассалому алайкум! «Қиёмат кунида мазлумга золимдан ҳаққини олиб берилади. У кунда дийнор ҳам дирҳам ҳам бўлмагани учун золимнинг савобларидан олиб берилади. Савоблари бўлмаса, мазлумнинг гуноҳлари унга юклатилади» деб бир саволга жавоб берган экансизлар. Шу ҳолатда агар золимда савоб жуда кўп бўлсаю, мазлум золимдан ҳамма савобини сўраб олиши мумкинми? Яна ҳамма гуноҳларини золимга илишни талаб қилиши мумкинми? Озгина ғийбат, дунёда обрўсини туширган бўлсаю, шунча талаб қилиши мумкинми? Ёки қилинган ишнинг катта кичиклигига қараб адолат билан савоби олинадими?
Ва алайкум ассалом! Ривоятларда мазлумга золимнинг савобидан олиб бериши, агар савоби қолмаса мазлумнинг гуноҳларидан золимга юклатилиши зикр қилинган. Бундан бошқаси зикр қилинмаган. Валлоҳу аълам!