Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сунат ва витр намозини ўтирган ҳолда ўқиса бўладими? Одам сал чарчаган бўлса, туриб ўқишга шароит бўлса ҳам ўтириб ўқиса бўладими? Аллоҳ ҳаммамизни ибодатда собитқадам қилсин!
Ва алайкум ассалом! Қодир бўла туриб, суннат ва нафлларни ўтириб ўқиш жоиз. Лекин фарз ва вожибларни тик туриб ўқиш керак. Валлоҳу аълам!