Ассалому алайкум! Бир якин дўстим намоз ўқийди, рўза тутади, диндор бола, лекин қиладиган касби халолми йўқми билмадим. Ўзидан сўраганимда, мен бировнинг хаққини емаямман халолми йўқми буни ўзим хам билмайман деди. Унинг иши: электрон пулларни одамлардан сотиб олиб яна сотади. Мисол 10300 дан олса, 10700 ёки 11000 қилиб сотади. У электрон пулларни олаётганлар, пулни биржа савдосига ишлатишади, ёки электрон тўлайдиган жойларга тўлов қилишади. Бу иш ҳалолми йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Форекс бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!