Ассалому алайкум! Саволим шундай: агар эр ўз хотинини кийинишида очиқ-сочиқликни кўриб, уни ибо билан кийинишга буюрса, хотини эса қаршилик қилиб хоҳламаса, эри уни яхши гап билан ҳам ёмон гап билан ҳам сабр қилиб, кeрак бўлса йиллаб кутса ҳам хотини эрининг ушбу айтганидай кийинишни хоҳламаса, бундай ўжар ва гапга тушунмайдиган хотинга нисбатан қандай чора кўрилса тўғри бўлади? Ушбу ҳолатга қандай фатво бeрасиз ва бу масалани ҳал этишда маслаҳат бeрсангиз илтимос!
Ва алайкум ассалом! Нуҳ алайҳиссаломнинг ҳам аёли Нуҳ алайҳиссаломга тобе бўлмай мушрик қавмининг сафида бўлган. У зот аёли тўфон балосида ғарқ бўлгунича ҳидоятга чақиришда бардавом бўлганлар. Хоҳласангиз шу ишни қилинг. Валлоҳу аълам!