Ассолому алайкум Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Мени қуйидаги саволлар қийнайди. Мен Исломда 3 та нарсани Тавоф қилишга рухсат берилганлигини эшитгандим. Яъни:1. Каъбани2. Қуръони Каримни3. Ота-Онани (агар узоқ муддат дийдор кўришилмаган) бўлса.Шу тўғрими?Ва яна Юртимизда ва бошқа бир қанча давлатларда авлиёлар, пирлар, мақбараларига ва ўз яқинларидан вафот этганларнинг қабрларига зиёратга борганларида одамлар нимага уларни тавоф (пешоналарига, кўзларига сурадилар) қиладилар, шу тўғрими? Ва шу тўғрисида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Тавоф сўзи бир нарсанинг атрофида айланишни англатади. Бу маънода фақат Каъбани тавоф қилинади. Қуръонни ва ота-онани эҳтиром қилинади. Қабрларни зиёрат қилганда уларни силаш ва тупроқларини кўзга суртиш ман қилинган.