Ассалому алайкум! Ҳадисларда кeлишича, ким «Астағфируллоҳ аллазий ла илаҳа илла, ҳувал ҳайюл қайюм ва атубу илайҳ»ни ўқиса, Аллоҳ уни ҳатто урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кeчириб юборади – дeйилган экан.Ушбу ҳадис саҳиҳми?
Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ. عَنْ زَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ مَوْلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، عَنْ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ اسْتَغْفَرَ اللهَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ، غُفِرَ لَهُ وَإِنْ كَانَ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: مَنْ اسْتَغْفَرَ اللهَ الْعَظِيمَ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «астағфируллоҳаллази ла илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм ва атубу илайҳи» деса, у мағфират қилинур, гарчи жангдан қочган бўлса ҳам», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизийнинг лафзида: «Ким улуғ Аллоҳга истиғфор айтса» дейилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!