Ассалому алайкум! Мен юритаётган бизнесим ҳақида сўрамоқчиман. Мен А номли фирмада ишлайман. Бизнинг фирма мени мижозим бўлмиш Б номли фирмадан катта миқдорда товар сотиб олади. Яни клиентлар билан фақат мен мулоқот қиламан, бошлиқларим шунчаки қанча пул кетяпти текшириб туради, нархларнихам мен бошлиқларга айтсам улар тасдиқлашади. Саволларим: 1) мен клиент билан товарнинг нархини 100сўмга келишиб, аслида бошлиқларга 110сўм деб айтсамда, қолаётган 10сўмни Б номли фирманинг ишчиси билан бирга 5сўмдан бўлишганиммиз биз учун халолми? Бизнинг фирма шу товарни 110сўмдан олишга рози сабаби олдин бошқа ердан бунданҳам қимматга олиб келган. 2) бизнинг фирма (А фирма) бн клиент (Б фирма) орасида ўзимнинг шахсий фирма(С фирма)мни очиб, шу фирма орқали юқоридаги 10сўм фойдани ўзим олиб қолсам, хозирги ишлаётган фирма(А фирма)дан олаётган ойлигим ва шахсий фирма(С фирма)мда топаётган юқоридаги 10сўм фойдам менга халолми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз эмас.
2). Ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!
Ушбу линкдаги мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/690