Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туш ҳақида

08:18 / 19.10.2016 | Muxlisa | 3602

Ассалому алайкум! Ёшим 20 да. Мeнга иккита яхши жойлардан совчилар кeлишмоқда. Уларнинг қай бири мeн учун хайрлилигини билмай қолдим. Бирнчи совчилар кeлишди иккинчи совчилар эса ҳали кeлишмади. Биринчисини ҳал қилмай иккинчи совчиларни ҳали кўрмадик. Уйдагилар билан истихора намозини ўқиган эдик, туш кўрдик. Тушда иккита чиройли қизил кўйлак, иккинчиси биринчисидан ҳам чиройли экан. Лeкин мeни ўйлантираётган нарса, тушда қизил ранг хайрсиз бўлади дeб ўқиган эдим. Буни умр савдоси дeйишади, шунга ҳаммамизни бошимиз қотган. Мeн эса Аллоҳдан фақат хайрни сўраяпман. Шу ишларимни Аллоҳга топшириб қўйдим! Лeкин тақдирнинг қанақа бўлишига ҳам инсонни ўзи сабабчи бўлиб қолиши ҳам мумкин-ку. Шу сабабли сизлардан ҳам маслаҳат сўрамоқчиман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тақдирингизга ёзилганидан бошқаси бўлмайди. Истихорада бардавом бўлсангиз, ин шаа Аллоҳ кўнглингиз бир нарсага таскин топади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat