Ассалому алайкум! Ҳурматли илм аҳллари, аввало сизларни ва барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Сизлар ўқиб ўрганган илмларингизнинг ҳар бир ҳарфига ва илм истовчиларга йўллаётган жавобларингизнинг ҳар бир ҳарфи ва нуқта вергулларигача Аллоҳ беҳисоб ажру ҳасанотлар ато этсин. Маҳалламиздаги жомеъ масжиди уйимизга яқин, лекин уйимизга азон эшитилмайди. Айрим вақтларда намозни уйда ўқишга тўғри келади. Ушбу ҳолатда мен азон айтаманми ёки масжидда айтилган азон кифоя қиладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! Масжидда айтилган азон кифоя қилади. Валлоҳу аълам!