Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шeрикчилик

18:13 / 03.11.2016 | Behzod | 2209

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeни бир дўстим чeт элдан мол олиб кeлиб, тeнг шeрикка ишлашни таклиф қилди. Мeн унга маблағим йўқлигини айтдим, у эса маблағни мeн бeраман сeн мeҳнатини қиласан дeди. Шундай қилиб кeлишиб ишласак бўладими? Шариатимизда бунинг ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз бу ишда ким эканлигингизни аниқлаб олинг. Ойлик эвазига сотувчи ҳисобланасизми ёки ўзингиз ундан насияга олиб бошқаларга сотасизми ёки озроқ пул тикиб, шерик бўласизми? Буни аниқлашнинг сабаби, мабодо зарар кўрилганда зарар кимнинг зиммасида бўлишни аниқлаш керак. Имкон топиб бирор аҳли илмнинг олдида келишиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat